Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Сиёсий партиялар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига (қисқача номланиши – Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди.


Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд аъзолари билан бормоқда. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 9955 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатяпти.


Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

– Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга эҳтиёжманд фуқаролари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Булар – иқтисодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган одамлар; доимий иш жойи ва муқим маошга эга бўлмаган аҳоли қатлами, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва мутахассислари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионерлар ҳамда имкониятлари чекланган кишилар.


Ўзбекистон ХДП давлат томонидан ушбу тоифа кишиларининг манфаатларини кўзлаб изчил сиёсат олиб борилишига ҳаракат қилади, уларни ўзининг электорати деб ҳисоблайди ва сайлов кампанияларида уларнинг қўллаб-қувватлашига умид боғлайди;

– катта ҳаётга кириб келаётган ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, таълим олиши ва ўқишни битирганидан кейин иш ўрнига эга бўлиши учун адолатли, барча учун тенг ҳамда ижтимоий очиқ шарт-шароитлар яратиш; пенсионерлар, меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга кафолат берадиган пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар тизимини шакллантириш;

– халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳудудий иш ўринлари яратиш ҳамда ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурларига мослаштирилган хизмат ва товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга доир ўрта муддатли инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш борасидаги ташаббусларини янада ривожлантириш; шу ўринда маҳаллий хомашёдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд ресурс ҳамда талаб асосида хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Партия ўзининг оммавий ахборот воситаларига эга. Унинг марказий нашрлари:

– ўзбек тилида чоп этиладиган “Ўзбекистон овози” газетаси;

– рус тилида чоп этиладиган “Голос Узбекистана” ҳафталиги.


Партиянинг расмий веб-сайти ва электрон почтаси: www.xdp.uz,  info@xdp.uz.

21846




Долзарб мавзулар