Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Сиёсий партиялар | Рўйхатга ўтиш

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съездида ташкил топган.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сафида 252 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган, 10282 та бошланғич партия ташкилотига эга бўлган етакчи сиёсий куч сифатида сайловларга кириб бормоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

 

Биринчи мақсад. Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистонннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш.

 

Иккинчи мақсад. Мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган дастурни Конституция тамойилларига суяниб, бошқа сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун партиянинг куч ва имкониятларини сафарбар этиш.

 

Ўзбекистон танлаган очиқ, бозор иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамияти институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқ, аввало ёшлар онги ва ҳаётига сингдириш.

 

Учинчи мақсад. Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш.

Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш.

 

Тўртинчи мақсад. Партиянинг сиёсий платформаси - либерал-демократик ғоя ва қадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланган ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ўз сафини кенгайтириш. Шу ғояларни ҳаётга татбиқ қилишда фидойилик кўрсатган фаолларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш ва сайловчилар ишончини қозонган ўз депутатлари зиммасига давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларида вакиллик вазифасини юклаш ҳамда уларнинг фаолиятини бошқариш.

 

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Съезди партия олий органи ҳисобланади ва у 5 йилда камида бир маротаба ўтказилади.

 

O‘zLiDePнинг марказий нашри – «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси.

Партиянинг расмий веб-сайти ва электрон почтаси:
www.uzlidep.uz, uzlidepinform@mail.ruuzlidep@uzlidep.uz.

25756




Долзарб мавзулар